Хива Ипакчилик Устахоналари
English | Deutsch | Русский | Ўзбекча | O'zbekcha
Қуйида устахонада фаолият юритаётган шахслар ва улар ҳақида хикоялар келтирилган.
Мадрим: Устахона директори ва бўёқчи катта уста
Устахонада иш бошлашимдан олдин Хоннинг саройларини қайта таъмирлаш билан шуғулланар эдим, лекин бюджет танг аҳволга келгандан сўнг ишдан бўшадим. Мен ҳам, бошқа ҳамшахарларим сингари Қозоғистонга ишлаш учун бордим, лекин оиламдан узоқда бўлиш менга ёқмади. Менга ипакчилик устахонасида ишлаш ёқади, айниқса ушбу ишларни ташкиллаштириб кўплаб махаллий оилаларнинг ҳаётида ижобий ўзгаришларга сабабчи бўлаётганимиз.
Сафаргул: Гилам тўқиш бўйича катта уста, дизайнер ва жамоа аъзоси.
Мен беш йил мобайнида қўлда гилам тўқиганман ва устахона очилганда гилам тўқиш бўйича бош уста сифатида устахонага таклиф қилинганман. Менга бу ерда ишлаш жуда ёқади, лекин ҳар доим ҳам осон эмас. Масалан, баъзида қизлар ўртасида келишмовчилик юзага келиб туради, бошқарув қўмитасининг аъзоси сифатида ушбу келишмовчиликларга барҳам бериш керак бўлади. Менга айниқса янги дизайнларни чизиш ёқади.
Шарофат: Сузана тўқувчи
«Operation Mercy» ва «UNESCO» устахонани бошлашаётганда, улар бизнинг жамоа раҳбаримиз билан суҳбатлашишди ва у уларни бизнинг уйимизга жўнатди. Менинг умр йўлдошим ва ўзим ногиронмиз ва биз ҳукуматдан олаётган нафақа кичик бўлгани учун ҳаётимиз жуда оғир эди. Улар мени гилам тўқиш устахонасига таклиф қилишди ва мен у ерда 3 йил ишладим. Ҳозирда эса, сузана тўқиш устахонасида сузана тўқиш билан шуғулланаман. Менга бу жуда ёқади, чунки биз кичик хонада қизлар билан гурунг қилиб ишлаймиз. Мен устахонадан жуда миннадорман.
Давлат: Бўёқчи
Мен гилам тўқиш устахонасида устахона очилгандан бери ишлайман ва табиий бўяш махоратини ўрганиб келмоқдаман. Менга ишим жуда ёқади. Ёз ойларида биз барвақт туришимиз керак, чунки кун ярмида ҳаво жуда иссиқ ва ишлаш қийин, лекин бунинг яхши томони кун иссиқ пайтида уйига бориб оилам билан бирга бўлиш имкони туғулади.